Батафсил
ТРАНСФОРМАТОРЛАР ВА КАБЕЛЬ ЛИНИЯЛАРИДАГИ ЙЎҚОТИШЛАРНИ ПРОФЕССИОНАЛ ҲИСОБЛАШ ХИЗМАТИ
Ҳурматли ташкилот вакиллари!
Трансформатор подстанцияларидан фойдаланувчи корхоналарга махсус хизмат таклиф этамиз – паспорт маълумотлари ва ҳақиқий энергия истеъмоли (ҳисоб маълумотларига кўра) асосида трансформатор ва кабель линияларидаги актив ҳамда реактив йўқотишларни муҳандислик усулида ҳисоблаш хизматини таклиф этамиз.
Мухим эслатма Биз айни вақтда энергияни хиссобга олиш қурилмалари (счетчиклари) 0.4 кВ яний 380 вольт кучланишда ишлайдиган, яний хиссоблагичлари трансформатордан кейин жойлашган мижозларга хизмат кўрсатамиз. Хозирда хиссоблагичлари подстанцияга жойлаштирилган, 10кВ ёки 6кВ кучланишдан маълумот олиб ишлайдиган энергияни хиссобга олиш қурилмалари (счетчиклари) бўлган юридик ташкилотларга биз хизмат кўрсатмаймиз.
Хизмат моҳиятиСиз бизга трансформаторнинг паспорт маълумотларини ва истеъмол бўйича ҳисоб/ҳисобот кўрсаткичларини юборасиз. Биз Вазирлар Маҳкамасининг 319-сонли қарорининг 16, 54, 92 ва 135-бандларига мувофиқ ўз услубимиз бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширамиз.
Сиз нимани оласизИш натижалари бўйича қуйидагиларни ўз ичига олган расмий ҳисобот тайёрланади:
• Актив энергия йўқотишлари
• Реактив энергия йўқотишлари
• Юкланиш коэффициенти
• Салт ишлаш токи, юкланиш токи, номинал ток
• Трансформатор ва кабель линияларидаги умумий йўқотишлар даражаси
(кабеллардаги йўқотишлар деганда трансформатор ва подстанция/объект кириши ўртасидаги кабель линияларидаги йўқотишлар назарда тутилади)
• Йўқотишларни камайтириш ва энергия самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар
Нима тақдим этиш зарурҲисоб-китоб учун қуйидагилар керак бўлади:
• Трансформаторнинг паспорт маълумотлари
• Электр таъминоти ташкилоти (ТЕТК) билан тузилган шартнома нусхаси
• Сўнгги 3 ойлик электр энергияси истеъмоли ҳисоботлари
Нима учун бу фойдали• Исрофгарчилик, ортиқча ва кам юкланишларни аниқлаш орқали электр энергияси харажатларини камайтириш
• Ҳужжатлар билан тасдиқланган ҳисоб-китоблар ва йўқотишларни шакллантиришнинг очиқ-ойдин мантиғи
• Амалдаги меъёрий талабларни инобатга олиш
• Ҳисобот тайёрлаш муддати - тўлиқ маълумотлар олингандан сўнг 1 иш кунигача
cos φ жарима қачон чиқадива уни бартараф этиш учун нима қилиш керакcos φ реактив энергия актив энергиядан ошиб кетганда ҳисобланади, бу масалани ҳал қилиш учун бизга ойлик ҳисобот тақдим этишингиз керак бўлади, биз ҳисоботни таҳлил қиламиз ва ўз ечимимизни тақдим этамиз. Косинус фи жарималарни ҳал қилиш ҳозирча Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти бўйича амалга оширилмоқда, ушбу сервисда трансформатор ускуналарига уланган эҳтиёт қисмларда созлаш ишлари олиб борилади ёки янги эҳтиёт қисмлар ўрнатилади.
Хизмат нархи• Энг кам буюртма - 1 та трансформатор
• Тўлов - ҳисоб-фактура асосида, нақд ёки нақдсиз ҳисоб-китоб орқали
• Мукофот - тавсияларимизни жорий этиш натижасида эришилган ҳақиқий тежамкорлик суммасининг 50 фоизи ("натижага кўра тўлов" модели)
Қандай буюртма бериш мумкин1. 3 ойлик электр энергияси истеъмоли ҳисоботлари ва трансформатор паспортини Телеграмга юборинг.
2. Биз ҳисоб-китобни амалга ошириб, сизга дастлабки натижаларни жўнатамиз.
3. Тўлов амалга оширилгандан сўнг якуний ҳисоботни тақдим этамиз ва зарур ҳолларда кузатиб боришни давом эттирамиз.